«Яшил» технологияларни барча соҳаларга фаол жорий этиш, электромобиллар ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш орқали ҳавога чиқариладиган зарарли газлар ҳажмини қисқартириш мақсадида:
1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигининг республика ҳудудида электр энергияси манбаларида ҳаракатланувчи транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8703 80) (кейинги ўринларда — электромобиллар) ҳамда ички ёнув двигатели ва ташқи электр манбаи орқали зарядланувчи электр мотори ёрдамида ҳаракатланувчи транспорт воситаларини (ТИФ ТН кодлари 8703 60, 8703 70) (кейинги ўринларда — гибрид автомобиллар) саноат усулида ишлаб чиқаришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.




