ЧИРЧИҚ ШАҲРИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАШИНАСОЗЛИГИ КЛАСТЕРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ЯНАДА ЖАДАЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарини Чирчиқ шаҳрида ташкил қилинаётган қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерига кўчириш, уларни жойлаштириш, қурилиш ишларини жадаллаштириш, маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ўртасида кооперация тизимини кучайтириш, техникаларга сервис хизмати кўрсатишни йўлга қўйиш ҳамда илм-фан билан ишлаб чиқаришни уйғунлаштириш, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғини янада ривожлантириш мақсадида:

1. Молия вазирлиги 2022 йил давомида қишлоқ хўжалиги техникаларини кредит ёки лизинг шартлари асосида харид қилиш учун тижорат банкларининг сўровномаларига асосан 10 йил муддатга 7 фоиз ставкада 100 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоригача миллий валютадаги маблағларни депозитга жойлаштирсин. Бунда:

тижорат банклари Молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган ресурслар ҳисобидан қишлоқ хўжалиги техникалари харидорларига кредитларни (лизингни) 2 йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, 10 йилгача бўлган муддатга 10 фоиз ставкада миллий валютада ажратади;

ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс томонидан исталган хўжалик субъектларидан ҳеч қандай чекловларсиз, рақобат асосида қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш имконияти яратилади;

Молия вазирлиги қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилишга ажратиладиган кредитлар учун маблағлар ажратишда тижорат банкларига қўйиладиган мувофиқлик мезонларини белгилайди.

Давоми веб-сайтда lex.uz