ЧИРЧИҚ ШАҲРИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАШИНАСОЗЛИК КЛАСТЕРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Чирчиқ шаҳри саноат тармоқларининг ички имкониятларидан унумли фойдаланиш орқали қишлоқ хўжалиги машинасозлигида ишлаб чиқариш жараёнларини мақбуллаштириш, тўлиқ циклли ишлаб чиқариш тизимини яратиш ҳамда ер майдонлари ва ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш мақсадида:

1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

«Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖ, «Агрегат заводи» АЖ, «Технолог» АЖ, «Технолог-Стан» МЧЖ, «Агросаноатмашинвест» МЧЖлар (кейинги ўринларда — корхоналар) ишлаб чиқариш қувватларининг бир қисмини Чирчиқ шаҳридаги «Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖ ҳудудига кўчириш ҳамда корхоналарни қайта ташкил этиш масалалари уларнинг акциядорлари умумий йиғилиши томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилганлиги ва тегишли қарорлар қабул қилинганлиги;

«Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖнинг бўш ишлаб чиқариш майдонларида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ташкил қилиш мақсадида тегишли тайёргарлик ишлари, жумладан қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги.

Давоми веб-сайтда lex.uz